Поиск
RUUZ

Общество

Ўзбекистонда доимий аҳоли сони ҳар куни 2 минг кишига ошмоқда

Статистика агентлиги Ўзбекистон аҳолиси сони бўйича маълумот берди.

183views0replies
0

UzNews.uz

Статистика агентлигининг маълум қилишича, жорий йилнинг 1 апрель ҳолатига кўра республиканинг доимий аҳолиси 36 197 781 кишини ташкил этган.
Мамлакат аҳолиси 2023 йил бошидан буён 172,8 минг кишига кўпайган. Бу ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 2,2 фоизга кўп.
Аҳоли сони 2023 йилнинг ҳар бир ойида ўртача 57,6 минг кишига, ҳар бир кунида эса ўртача 1,9 минг кишига кўпаймоқда.
1 апрель ҳолатига кўра:
Шаҳар аҳолиси — 18 млн 459 минг 763 киши;
Қишлоқ аҳолиси — 17 млн 738 минг 18 киши.
Ҳозирги кунда доимий аҳоли сони 36 млн 197 минг 781 кишини ташкил этмоқда. Улардан:
Аёллар — 17 млн 981 минг 152 нафар;
Эркаклар — 18 млн 216 минг 629 нафар.
Доимий аҳоли таркибидаги эркаклар сони аёллар сонидан 235 477 нафарга кўп.
183views0replies
0

Комментарии