Поиск
RUUZ

Реклама

Payme фойдаланувчилари Қорақалпоғистон Республикаси мактабларига замонавий компьютерлар совға қилди

Payme муҳим ҳаётий вазифаларни ҳал қилиш учун – Payme Mahalla платформасини яратди.

228views0replies
0

Payme Mahalla – бу виртуал дастур майдони бўлиб, унда ҳар бир фойдаланувчи ҳаётни бироз яхшилаш учун ижтимоий аҳамиятга эга лойиҳаларга ўз ҳиссасини қўшиши мумкин.
Иштирок этиш учун Payme иловасида амалга оширилган ҳар қандай транзакциядан олинадиган тўпланган баллар билан ҳисса қўшиш кифоя эди. Керакли миқдордаги балл тўпланиши биланоқ, топшириқ бажарилган деб ҳисобланади ва у ҳаётга татбиқ этилади.
Биринчи миссия учун Қорақалпоғистон Республикаси мактаб ўқувчиларига сифатли таълим олишлари учун янада кенг имкониятлар яратиш – чекка ҳудудлардаги бир қанча мактабларни замонавий компьютерлар билан таъминлашдек оддий, аммо муҳим вазифа танланди. Хайрия лойиҳаси ONA жамоат фонди билан ҳамкорликда амалга оширилди.
Атиги 2 кун ичида баллар йиғилиши якунланди ва 5000 дан ортиқ ҳиссалар қўшилди!
Дарҳол компьютерлар сотиб олиниб, Нукусга юборилди. Янги чоракдан бошлаб 385 нафар мактаб ўқувчилари янги қурилмаларда таълим олишлари мумкин. Компьютерларни топшириш жараёни тасвирланган фото ва видео ҳисоботни қуйидаги роликда томоша қилишингиз мумкин.
Маҳалла бировнинг ҳовлиси ҳам, шаҳар кўчаси ҳам эмас, умуман бирор маҳаллий жой ҳам эмас. Маҳалла – бу одамларнинг ўзаро муносабати, бир-бирини танийдими ёки йўқми, бундан қатъий назар бир-бирига нисбатан илиқ ва дўстона муносабати демак.
Бундан келиб чиқадики биз барчамиз – ўзбекистонликлар бир катта маҳалланинг бир бўлагимиз, демак, бир-биримизни қўллаб-қувватлашга, бор кучимиз билан ёрдам беришга тайёрмиз. Айнан шуни Payme фойдаланувчилари яққол исботладилар.
Payme ҳар бир иштирокчига миннатдорчилик билдирди ва уларнинг исмларини махсус сайтда келтириб ўтди.
Атрофдаги дунёни бироз яхшироқ қилиш – осон.
Тез орада янги миссия эълон қилинади, компания янгиликларини ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг:
Instagram: @payme.uz
Facebook: @payme.uz
Telegram: @payme_uz
ONA жамоат фонди: @ona_foundation
Payme Mahalla: «Бизнинг умумий ҳаётий ечимларимиз».
Реклама ҳуқуқлари асосида
228views0replies
0

Комментарии