Поиск
RUUZ

Общество

Тошкентда 22 ёшли талаба 5 йилга қамалди

У Telegram'дан ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилган қўшиқларни (нашида) юклаб олиб, интернетда тарқатган.

606views0replies
0

UzNews.uz

Тошкент шаҳар суди Матбуот хизматининг хабарига кўра, 2001 йил Тошкент шаҳрида туғилган, Тошкент давлат техника университети 4-босқич талабаси С. Р. динга бўлган қизиқишлари замирида ўзи фойдаланган телефоннинг Telegram орқали кўчириб олинган ақидапарастлик ғоялари билан йўғирилган аудиоқўшиқ (нашида) ни танишига тарқатиш мақсадида юбориб, интернет жаҳон ахборот тармоғидан фойдаланиб тарқатган.
Дин ишлари бўйича қўмитанинг хулосасига кўра, диний мазмундаги С. Р. тарқатган диний қўшиқ (нашида) ақидапарастлик ғояси билан йўғрилган бўлиб, бу каби диний материални Ўзбекистон ҳудудига олиб кириш, тайёрлаш ва тарқатиш тақиқланганлиги кўрсатилган.
Ҳолат юзасидан суд иши жорий йилнинг 30 январь куни ЖИБ Олмазор туман судининг очиқ суд мажлисида кўриб чиқилган.
Унга кўра, ЖКнинг 244-1-моддаси 3-қисми «г» банди билан айбдор деб топилиб, 5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.
С. Р. га нисбатан ЖКнинг 57-моддасини қўллаб, модда санкциясида назарда тутилган жазодан ҳам камроқ жазо тайинлаш учун асослар етарли бўлмаган.
606views0replies
0

Комментарии