2023 йил 19 январь куни соат 18:00 ларда Яккасарой тумани Шота Руставели кўчасида 3 автомобиль — Malibu, Spark ва Nexia иштирокида ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ Матбуот хизмати хабар берди.
Йўл транспорт ҳодисаси натижасида, Malibu ва Spark ҳайдовчилари тан жароҳатлар билан шифохонага ётқизилган.
Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.