Поиск
RUUZ

Происшествия

Тошкентдаги цехларнинг бири ёниб кетди

ФВВ ёнғин тафсилотларини маълум қилди.

80views0replies
0

Видеодан кадр

ФВВ хабарига кўра, бугун, 5 январь куни соат 14:40 да Тошкент шаҳар Бектемир тумани "Ҳ.Байқаро" МФЙ Ҳ.Байқаро кўчасида жойлашган корхоналарнинг биридаги цехда ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида туман ФВБга хабар келиб тушган. 
Шунга кўра, 4 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 14:43 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат 14:51 да қуршаб олинган ва соат 14:57 да ўчирилган.
Ёнғин оқибатида цехнинг тахминан 35 кв.м майдонида пенополистирол маҳсулот чиқиндилари ёнган.
Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ. Ҳозирда ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.
80views0replies
0

Комментарии