Қашқадарёда фуқаро ўзи билан ишқий муносабатда бўлган аёлни пичоқлаб, ўлдирди. Бу ҳақда “Замон” информацион дастури хабар берди.
Аниқланишича, фуқаро ичкиликка ружу қўйгани сабабли, болалари, аёлини уйдан ҳайдаб, ҳамқишлоқ аёл билан ишқий муносабатда бўлган. Жорий йилнинг 29 август куни эркак аёлнинг таклифи билан унинг Қарши шаҳридаги хонадонига борган. Мастлик оқибатида юзага келган жанжал сабаб эркак аёлни пичоқлаб ўлдирган. Маст бўлган эркак нима иш қилганини билмай ухлаб қолган ва эртаси куни жиноят ҳақида ИИБга хабар берган.
Мазкур ҳолат юзасидан ЖИБ Қарши шаҳар судида жиноий иш кўриб чиқилди. Унга кўра эркак ЖКнинг 97- моддаси 1-қисми билан айбли деб топилиб, унга нисбатан 14 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.