Поиск
RUUZ

Общество

Ўзбекистонда шифокорларни ҳам “боди камера” билан таъминлаш таклиф қилинди

ЎзХДП фракцияси аъзоси шифокорларни калтаклаш ҳолатлари кўпайиб бораётганига қандай муносабатда бўлиш кераклигини айтди.

37views0replies
0

UzNews.uz

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Қизилгул Қосимова тиббиёт ходимларини ҳақоратлаш, фаолиятига тўсқинлик қилиш ва қўл кўтариш билан боғлиқ ҳолатлар кўпайгани сабаб шифокорларни ҳам “боди камера” билан таъминланиши лозимлигини айтди.
Унинг таъкидича, жиноят кодексининг безорилик учун жавобгарликни кўзда тутувчи нормасига жиноятнинг ўз хизмат ёки фуқаролик бурчини бажараётган шахсга ёки унинг яқин қариндошларига нисбатан содир қилганини назарда тутувчи қўшимча банд киритиш керак.
Депутатнинг фикрича, кўчада “тез ёрдам" машинасига йўл бермаслик ҳолатларига нисбатан ҳам жарималар ҳажмини кўпайтириш керак. Хусусан, “тиббиёт ходими”, “тиббий ёрдам” каби тушунчаларга таъриф берилиб, тиббиёт ходимлари фаолиятига аралашганлик қонунчиликда тегишли тартибда жавобгарликка сабаб бўлиши белгиланиши зарур.
“Назаримда, тиббиёт ходимлари ҳам “боди камера” билан таъминланиши лозим. Масалан, ички ишлар органлари ходимларида ана шундай мосламалар мавжуд. Бу орқали фуқароларнинг ҳам, тиббиёт ходимининг ҳам масъулияти ошади, зўравонликларга барҳам берилади, деб ўйлайман”, - дейди депутат.
37views0replies
0

Комментарии