Поиск
RUUZ

Общество

“Агар тинчликни истасанг, урушга тайёр тур" — депутат мактабларга ҳарбий қурол тарқатишни таклиф қилди

Шунингдек, у айрим мамлакатларда сафарбарлик жорий қилинганда минглаб ёшлар ўз мамлакатини тарк этиб кетишлари ушбу масаланинг долзарб эканини айтди.

129views0replies
0

Олий мажлис Қонунчилик палатаси парламент Ахборот хизмати

Ўзбекистон Либерал-демократик партияси аъзоси Иқболжон Мирзаалиев мактабларга ҳарбий ўқув-қуроллари тарқатишни таклиф қилди. Бу ҳақда Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг 1 ноябрь куни бўлиб ўтган мажлисида сўз борди. 
Депутатнинг айтишича, ҳозирги кунда республикадаги мактабларнинг бор-йўғи 3 фоизида ҳарбий-ўқув қуроллари бор.
"Ўқотар қуролни қўлида ушлаб кўрмаган болада ҳарбий ватанпарварлик туйғуси қандай пайдо бўлади? Бир пайтлари ҳар бир мактабда камида 10 тадан ‘Калашников’ автоматлари бўлар эди. Ҳозир эса айрим мактабларда саф майдонлари ҳам йўқ", - деди депутат.
Шунингдек, у бугунги кундаги собиқ шўро давлатлари ҳудудидаги воқеалар, қисман сафарбарлик жорий қилинганда минглаб ёшлар ўз мамлакатини тарк этиб кетишлари ушбу масаланинг долзарб эканини алоҳида таъкидлаб ўтди.
“Агар тинчликни истасанг, урушга тайёр тур" деган Амир Темурнинг гаплари бор. Бу долзарб масала эканлигини яна бир бор исботлади", - дея қўшимча қилди у.
129views0replies
0

Комментарии