Поиск
RUUZ

Политика

Хитой Раиси Си Цзиньпин Самарқандга келди

Самарқанд халқаро аэропортида Хитой етакчисини Шавкат Мирзиёев кутиб олди.

51views0replies
0

president.uz

Бугун, 14 сентябрь куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпин давлат ташрифи билан Ўзбекистонга келди. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Самарқанд халқаро аэропортида Хитой етакчисини Шавкат Мирзиёев кутиб олди. Миллий куй-қўшиқлар, рақслар ижро этилди.
Ташрифнинг асосий тадбирлари 15 сентябрь кунига мўлжалланган. Шу куни олий даражадаги Ўзбекистон-Хитой музокаралари бўлиб ўтади.
Аввал хабар қилинганидек, Хитой Раиси 16 сентябрь куни Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлисида иштирок этади.
51views0replies
0

Комментарии