Поиск
RUUZ

Спорт

Қозоннинг "Рубин" клуби ўзбекистонлик футболчи билан шартнома имзолади

"Бунёдкор" футболчиси қишда "Рубин" клубига эркин агент сифатида бориб қўшилади.

85views0replies
0

www.rubin-kazan.ru

Қозоннинг "Рубин" клуби Тошкентнинг "Бунёдкор" клуби футболчиси Умарали Рахмоналиев билан шартнома имзолади, дея хабар бермоқда "Рубин" клуби расмий сайти.
Аниқланишича, Умарали Рахмоналиев "Рубин" билан 3 ярим йиллик шартномага имзо чеккан. Футболчи қишда эркин агент сифатида қозонликлар таркибига бориб қўшилади.
Маълумот учун, Умарали Рахмоналиев 2003 йилнинг 18 август куни таваллуд топган. Ярим ҳимоячи "Бунёдкор" таркибида 21 учрашув ўтказиб, рақиблар дарвозасини 7 маротаба ишғол қилган.
85views0replies
0

Комментарии