Поиск
RUUZ

Общество

Ўзбекистон ва Тожикистон Aфғонистон чегараси яқинида машғулотларни бошлади

Термиз шаҳрида “Ҳамдўстлик-2022” ҳарбий машғулотлари бошланди.

90views0replies
0

Мудофаа

Кеча Термиз шаҳрига етиб келган Тожикистон ҳарбий делегацияси дўстона кутиб олиниб, "Ҳамдўстлик—2022" биргаликдаги ўқуви жараёнлари бошланди. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги Ахборот хизмати хабар берди.
Меҳмонлар Термиз гарнизонидаги ҳарбий қисмга жойлашгандан сўнг биргаликдаги ўқувга бағишланган машғулотларга тайёргарлик кўриш мақсадида ўзбек ва тожик офицерлари иштирокида амалга ошириладиган ҳаракатлар режалари ўрганиб чиқилди.
Очилиш маросимидан кейин Термиз умумқўшин дала-ўқув майдони ўқув нуқталарида ва тўсиқлар йўлакларида ўзбек ҳарбий хизматчилари томонидан кўргазмали машқлар бажарилди.
Машқлар жараёнида ўзбекистонлик ҳарбийлар яқин масофада жанг олиб бориш, ярадорларни эвакуация қилиш, шартли душман ҳужумини қайтариш каби амалий машғулотларда иштирок этишди. Ушбу машқларни кузатиш жараёнида тожикистонлик ҳарбийлар ҳам ўзларини синаб кўришди.
90views0replies
0

Комментарии