Поиск
RUUZ

Общество

Тошкентда метро поездларининг бекатга келиш вақти вақтинча узайиши мумкин

Ҳаво ҳароратининг кескин кўтарилиши сабаб ер усти метро поездлари ҳаракати тезлигининг вақтинча чеклов жорий этилади.

250views0replies
0

UzNews.uz

Тошкент метрополитени Матбуот хизматининг маълум қилишича, Тошкентда ҳаво ҳароратининг кескин кўтарилиши сабаб ер усти темир йўллари ва уларнинг пўлат қисмларининг ҳарорати жуда юқори бўлиб, +70 даражага етиши мумкин. 
Темир йўллардан фойдаланиш қоидаларига кўра, релсларнинг ҳарорати +55 даражадан ошганда поездлар ҳаракати тезлиги пасайтирилиши, яъни релсларнинг ҳарорати +60 даража бўлганда поездлар ҳаракати тезлиги 40 км/соатдан, +65 даражада 25 км/соатдан ошмаслиги, +70 даражада эса поездлар ҳаракати таъқиқланиши белгиланган.
Шу сабабли поездлар ҳаракати ва йўловчиларнинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида метрополитеннинг ер усти ҳалқа йўли ва Сергели йўли участкаларида ҳаво ҳароратининг кўтарилиши кузатилган вақтларда поездлар ҳаракати тезлигининг вақтинча чеклови жорий этилади.
250views0replies
0

Комментарии