Поиск
RUUZ

Политика

Вазият тўлиқ назоратга олинган: президентга Қорақалпоғистондаги вазият бўйича маълумот берилди

Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистон Республикасининг Нукус шаҳрида бўлиб турибди.

404views0replies
0

president.uz

Президент Матбуот хизматининг хабарига кўра, бугун тонгда видеоселектор йиғилиши ўтказилиб, барча туманлар билан мулоқот қилинди. Туман ҳокимлари ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар раҳбарлари фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлаш, қонунийлик ва ҳуқуқ-тартиботни мустаҳкамлаш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар юзасидан ахборот берди.
Таъкидланганидек, давлат раҳбарининг кечаги мурожаатидан кейин вазият барқарорлашган, ҳаёт ўз маромига қайтмоқда.
Маълумки, кеча Ўзбекистон президентининг фармонига мувофиқ, Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида фавқулодда ҳолат жорий этилган эди. Йиғилишда Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудининг коменданти ушбу ҳолат бўйича ахборот бериб, вазият тўлиқ назоратга олинганини таъкидлади.
404views0replies
0

Комментарии