Давлат солиқ қўмитаси “Солиқ хавфини аниқлаш, таҳлил қилиш ва бошқариш” тизими орқали солиқ хавфи даражаси ўта юқори бўлган 200 дан зиёд корхонани аниқлади.
Жорий йилнинг 20 апрелидан ушбу корхоналарда босқичма-босқич солиқ аудити ўтказилади.
“Солиқ аудити ўтказиш фақатгина юқорида кўрсатилган фаолият турларига тааллуқли эмас. Агар солиқ тўловчиларда солиқлардан қочишнинг юқори хавф даражаси аниқланса, амалдаги қонунчилик талаблари доирасида солиқ аудити ўтказилади”, - дейилади хабарда.
Солиқ аудити 3 босқичда ўтказилади:
I-босқичда 2021 йил 20 апрелдан 56 та корхонага нисбатан солиқ аудити ўтказилади;
II-босқичда 2021 йил 1 июлгача юқори солиқ хавфи мавжуд бўлган 150 та корхона текширилади;
III-босқич 2021 йил 1 июлдан бошлаб ўтказилиши назарда тутилган. Бу босқичда дастлабки аниқланган маълумотлар асосида яна 500-800 та корхонада солиқ аудити ўтказилади.
Компанияларнинг тўлиқ рўйхати билан ҳаволада танишишингиз мумкин.