Президентнинг тегишли фармонига биноан, 2022 йил 1 июндан бошлаб бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи 12 фоизга оширилади.
2022 йил 1 июндан бошлаб:
- меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори - 920 минг сўм миқдорида (ҳозир 822 минг сўм);
- базавий ҳисоблаш миқдори - 300 минг сўм миқдорида (ҳозир 270 минг сўм) белгиланди.