Поиск
RUUZ

Происшествия

Тошкентдаги Амир Темур хиёбонига “картошка экмоқчи” бўлган икки эркак қамалди

Амир Темур хиёбонида ноўрин гаплар гапириб, ИИО ходимларини уятли сўзлар билан ҳақоратлаган икки фуқаро жазоланди.

660views0replies
0

Видеодан кадр

Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда Тошкентдаги Амир Темур хиёбонида икки фуқаро маст ҳолатда ноўрин гаплар гапиргани акс этган видеолавҳа тарқалди. Шундан сўнг, мазкур фуқаролар қўлга олиниб, уларга жазо тайинланди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар суди матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, 2022 йил 17 май куни соат 23:20 лар атрофида Тошкент шаҳридаги Амир Темур хиёбонида 1989 йил Тошкент вилоятида туғилган А.И. ва 1991 йил Тошкент вилоятида туғилган С.М. ноўрин хатти-ҳаракатлар содир этган.
Маст ҳолда бўлган бу икки фуқаро жамоат тартибини ва фуқароларнинг осойишталигини бузувчи хатти-ҳаракатлар қилиб, ИИО ходимлари эътиборини тортган.
Натижада, ИИО ходимлари томонидан шахсларига аниқлик киритиш мақсадида улар ИИБ биносига таклиф этилган. Бироқ, жамоат тартибини бузаётган бу икки фуқаро ИИО ходимларини уятли сўзлар билан ҳақоратлаб, уларнинг қонуний талабларини бажаришдан бош тортган.
Уларнинг ҳар иккисига нисбатан МЖтК 183-моддаси (майда безорилик) ва 194-моддаси 1-қисми (ички ишлар органлари ходимининг қонуний талабларини бажармаслик) билан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.
660views0replies
0

Комментарии