Поиск
RUUZ

Экономика

Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари деярли $36 млрд бўлди

Бир ой давомида расмий захиралар салкам 800 миллионга ошди. МБ Ўзбекистоннинг халқаро захиралари ҳақидаги маълумотларни эълон қилди.

222views0replies
0

reuters

Марказий банк маълумотларига кўра, 2022 йилнинг 1 май ҳолатига Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари $35,9 миллиардни ташкил қилган. Бу кўрсаткич 2022 йил 1 апрель ҳолатига $35,1 миллиард бўлган. Рақамлар ўтган бир ойда Ўзбекистоннинг расмий захиралари 790 млн долларга ошганини кўрсатмоқда.
Шунингдек, апрель ойида олтиннинг физик ҳажми 10,9 млн троя унциядан 11,1 млн троя унцияга (тахминан 6,2 тонна), қиймати эса $20,8 миллиарддан $21,3 миллиардга ошган.
Захираларнинг валюта қисми $331,4 миллионга кўпайиб, 1 май ҳолатига $13,5 миллиардга етган.
"Ўзбекистон ялпи халқаро захиралари 2022 йил бошидан 761,6 млн долларга ёки 2,2 фоизга ошди. Бунда олтин нархининг йил бошидаги 1799,25 доллардан 1915,45 долларгача ўсишининг таъсири 1,3 млрд долларни ташкил қилди", - дейилади Марказий банк изоҳида.
222views0replies
0

Комментарии