Поиск
RUUZ

Общество

Ўзбекистонда хориждан қайтган меҳнат мигрантларига салкам 130 млн сўмгача кредит берилади — қонун лойиҳа

Мигрантларга ишлаб чиқариш, қишлоқ хўжалиги, қурилиш ва транспорт каби йўналишлардаги ҳар бир лойиҳа учун БҲМнинг 500 бараваригача кредит ажратилади. Шунингдек, уларга субсидия, кредит ва яна бошқа ишларда кўмаклашиш учун Реинтеграция маркази ташкил этилади.

302views0replies
0

Туризм ва спорт вазирлиги

Хориждан қайтиб келган меҳнат мигрантларининг бандлигини таъминлаш бўйича президент қарори лойиҳаси муҳокамага қўйилди.
Унда ҳар бир туман ва шаҳарда хориждан қайтиб келган меҳнат мигрантларининг Реинтеграцияси марказларини ташкил этиш назарда тутилмоқда.
Реинтеграция маркази асосан меҳнат мигрантлари ва уларнинг оила аъзоларига тамойили асосида манзилли хизмат кўрсатиш ва уларнинг эҳтиёжларини аниқлаб, ваколатли органларга юбориш ва бажарилишини назорат қилиш билан шуғулланади.
Бундан ташқари, марказ хориждан қайтиб келган меҳнат мигрантларига уларнинг маълумоти, мутахассислиги, хорижий давлатларда орттирган иш тажрибаларидан келиб чиқиб бандлигини таъминлашга кўмаклашади.
Белгиланишича, 2022 йил 1 июлдан 2023 йил 1 январгача Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан хориждан қайтиб келган меҳнат мигрантларини ишга қабул қилган иш берувчиларга (бюджет ташкилотлари, давлат корхоналари, устав жамғармаси (капитали)да давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган юридик шахслар бундан мустасно) ҳар бир ходим учун 6 ой давомида ҳар ойда БҲМнинг 1,5 баравари миқдорида субсидия берилади.
Шунингдек, 2022 йил 1 июлдан хорижда меҳнат фаолиятини амалга ошириш натижасида орттирган маблағлари ҳисобидан Ўзбекистонда тадбиркорликни йўлга қўймоқчи бўлган меҳнат мигрантлари томонидан тадбиркорлик фаолиятини ташкил этиш учун “50 х 50” тамойили асосида дастур жорий этилади.
Бунда, лойиҳа умумий қийматининг 50 фоизи миқдорида, лекин БҲМнинг 150 бараваридан кўп бўлмаган миқдорда Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси ҳисобидан субсидия ажратилади.
Хорижда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган ёки қайтиб келган меҳнат мигрантларининг камида 1 минг нафарига ишлаб чиқариш, қишлоқ хўжалиги, қурилиш, транспорт, хизмат кўрсатиш йўналишидаги ҳар бир лойиҳа учун БҲМнинг 500 бараваригача кредит ажратилади.
302views0replies
0

Комментарии