Поиск
RUUZ

Реклама

FIFA World Cup™ Trophy Tour by Coca-Cola: FIFA™ Жаҳон кубоги Тошкентга келмоқда

Cоcа-Cоlа ташкил этган FIFA World Cup™ бешинчи халқаро кубок-тури Ўзбекистон футбол мухлисларига жаҳондаги энг машҳур футбол совринини намойиш қилиш ва ажойиб суратларни олиш учун 6 июнь куни Тошкент шаҳрига келмоқда.

210views0replies
0

Cоcа-Cоlа ва FIFA барча футбол мухлисларини ушбу энг номдор футбол рамзини томоша қилиш ва бутун жаҳонда интиқлик билан кутиладиган энг йирик спорт тадбири – FIFA 2022™ – футбол бўйича жаҳон чемпионатининг чинакам сеҳрини ҳис қилишга чорлайди.
Минглаб кишилар учун бу тадбир футбол бўйича жаҳоннинг энг машҳур рамзини ўз кўзи билан кўриш, ўйин ҳақидаги жўшқин ҳиссиётларини ўртоқлашиш имконияти тақдим қилади.
Афсонавий FIFA World Cup™ кубоги FIFA элчилари, ўтган йиллардаги FIFA Жаҳон чемпионати ғолиблари ҳамроҳлигида Ўзбекистонга келади.
Жорий йилнинг 12 май куни Cоcа-Cоlа FIFA™ Жаҳон кубоги мамлакатлар бўйлаб бешинчи сафари учун Бирлашган Араб Амирликларидан жўнаб кетди ва 51 футбол мамлакатига ташриф буюради. Илк бор, кубок-тур футбол бўйича жаҳон чемпионатида қатнашиш имконияти қўлга киритган 32 мамлакатнинг барчасига ташриф буюради. FIFA Жаҳон кубоги саёҳати 2030 йилгача FIFA ташкилотига аъзо 211 мамлакатига ташриф буюришни ўз олдига мақсад қилиб қўйган.
Мазкур кубок-тур Тошкентга ташрифи Ўзбекистон Футбол Ассоциацияси кўмагида ташкил этилмоқда.
«Ушбу бешинчи сафарга Ўзбекистонни бутун дунё бўйлаб футбол мухлислари учун умид ва ишонч рамзи бўлган кубок ташриф буюрадиган мамлакатлар рўйхатига киритишга қарор қилдик. Биз футболнинг энг ката соврини — FIFA™ Жаҳон кубогининг энг кутиладиган соврини билан Ўзбекистон мухлислари билан учрашувини кутмоқдамиз ва улар афсонавий кубокни кўриб ва у билан суратга тушган пайтда ҳақиқий сеҳрини ҳис қилишларига ишончимиз комил. Бу сафар кубокнинг саёҳати #белиевингисмагиc (#ишончбуможиза) хештеги остида бўлади, чунки биз ишонганимизда ҳақиқий сеҳр содир бўлади, чунки биз ишонганимизки, ҳақиқий сеҳр содир бўлади, - деди Мурат Серкан Дилек, Cоcа-Cоlа компаниясининг Ўзбекистондаги бош вакили, - Ўзбекистон Футбол Ассоциацияси учун мазкур тадбир ҳамкорига айланиш катта шарафдир, - жорий йилда фурбол бўйича FIFA™ жаҳон чемпионатининг афсонавий тимсоли асл нусхасини футбол мухлисларига ўзгача руҳ, илҳом ва рағбат бағишлаш учун Тошкент шаҳрига олиб келаётганимиздан ғоятда мамнунмиз».
«Cоcа-Cоlа ташкил этаётган FIFA Wоrld Cap™ халқаро кубок-тури Ўзбекистон футболининг 110 йиллиги нишонланаётганида келиши рамзий маънога эга. 1994 йилда Ўзбекистон Осиё Футбол Конфедерациясининг (ОФК) ва Халқаро Футбол Ассоциациялари Федерациясининг (FIFA) тенг ҳуқуқли аъзосига айланиб, энг нуфузли халқаро мусобақаларда иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди. Мазкур тадбир ёшларимизни улкан зафарлар сари илҳомлантиради. Бизнинг салоҳиятимиз жуда катта, уни рўёбга чиқариш учун эса киши ўзига ишониши жуда муҳим. Мухлисларимизга унутилмас лаҳзаларни тақдим этгани учун Cоcа-Cоlа компаниясидан миннатдормиз», - деб таъкидлади Ўзбекистон Футбол Ассоциацияси раисининг биринчи ўринбосари Равшан Эрматов.
Бутун МДҲ мамлакатлари орасидан Ўзбекистон мазкур кубок бу йил олиб келинадиган ягона давлат ҳисобланади.
Асл FIFA™ Жаҳон кубоги футбол афсоналари, 1998 ва 2010 йил Жаҳон чемпионати ғолиблари Кристиан Карембеу ва Карлес Пуёл мазкур кубокка ҳамроҳлик қиладилар.
4000 нафардан зиёд киши футбол тарихидаги энг буюк тимсол олдида туриб, у билан суратга тушиш имкониятига эга бўладилар.
Cоcа-Cоlа ташкил этаётган FIFA Wоorld Cup™ халқаро кубок-тури ўзи ташриф буюраётган мамлакатларда барқарор тараққиётни таъминлашга оид ҳаракатларни ривожлантиришга интилади. Тошкентда ўтказиладиган тадбир давомида йиғилган бутун PET пластмасса қайта ишлашга юборилади.
Cоcа-Cоlа компанияси FIFA билан 1976 йилдан буён яқиндан ҳамкорлик қилиб келади ва 1978 йилдан футбол бўйича FIFA™ жаҳон чемпионатининг расмий ҳомийси ҳисобланади. Cоcа-Cоlа 1950 йилдан бери жаҳон чемпионатлари ўйинлари ўтказилган ҳар битта стадионида ўз рекламасини жойлаштириб, барча поғоналарда футболни ҳар доим қўллаб-қувватлаб келади.
Реклама ҳуқуқлари асосида
210views0replies
0

Комментарии