Поиск
RUUZ

Общество

Саккизта ҳокимлик президентнинг очиқ бюджет тўғрисидаги қарори талабларини бажармаган

Вилоят ҳокимликлари томонидан жорий йилнинг биринчи чораги учун сарфланган бюджет маблағлари тўғрисидаги маълумотлар қисман эълон қилинди.

307views0replies
0

Тошкент шаҳар ҳокимяти

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан 8 та ҳокимликларга бюджет маблағларидан мақсадли фойдаланишда очиқлик ва шаффофлик тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларига риоя этилиши юзасидан огоҳлантиришлар юборилди.
Хусусан, жорий йилнинг биринчи чораги якунлари бўйича даромадлар прогнозлари ортиғи билан бажарилишидан тушган маблағлар ва уларнинг мақсадли сарфланиши тўғрисидаги маълумотларнинг маҳаллий ижро ҳокимияти органлари томонидан эълон қилиниши мониторинги ўтказилди.
Ўрганиш шуни кўрсатдики, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Қашқадарё, Навоий, Самарқанд, Наманган ва Хоразм вилоятлари ҳокимликлари мазкур маълумотни қисман эълон қилган.
Бундан ташқари, Aндижон вилояти ҳокимлиги ушбу маълумотни расмий веб-сайтга сўнги бор 2021 йилнинг биринчи чорагида жойлаштирган, Тошкент шаҳар ҳокимлиги сайтида эса бундай маълумотлар умуман йўқ.
Шунингдек, агентлик томонидан маҳаллий ижро ҳокимияти органларига аниқланган барча хато ва камчиликларни бартараф этиш бўйича кўрсатмалар берилди. Aниқланган ҳолатлар юзасидан Президент Aдминистрацияси ва Вазирлар Маҳкамасига ҳам тегишли маълумотлар тақдим этилди.
Эслатиб ўтамиз, 6427-сонли ПФга мувофиқ, ҳар чорак якуни бўйича шакллантириладиган маҳаллий бюджетларнинг даромадлари ва харажатлари тўғрисидаги маълумотлар, шунингдек даромадлар прогнозларини ортиғи билан бажаришдан олинган маблағларнинг бир қисми ва уларни сарфлаш мақсадлари тўғрисидаги маълумотлар мажбурий ошкор этилади.
307views0replies
0

Комментарии