Поиск
RUUZ

Общество

Ўзбекистонда "свет" ва газ тарифларига ижтимоий норма жорий этилади

Яқин кунларда энергетика бозорини ислоҳ қилиш тўғрисидаги қонун лойиҳаси умумий муҳокамага қўйилади.

420views0replies
0

t.me/hetmuloqot

Энергетика вазирлиги бир қатор бошқа баёнотлар билан биргаликда республика энергетика бозорини босқичма-босқич ислоҳ қилишни эълон қилди. Бу ҳақда вазирлик Матбуот хизмати хабар берди.
Ислоҳотлар доирасида аҳолининг кам таъминланган қатламлари манфаатларини ўзида мужассам этган ижтимоий ҳимоя чоралари ишлаб чиқилади.
Қайд этилишича, давлат томонидан энергия ресурслари нархларини “шартли субсидиялаш” амалиёти сақлаб қолинади. Бироқ, “шартли субсидиялар”ни тақсимлашда ижтимоий ҳимоя самарадорлигини ошириш мақсадида “ижтимоий норма” тизими бутун республика бўйича амалга киритилади.
Маълумот учун, Энергия истеъмол қилишнинг ижтимоий нормаси сифатида аҳоли томонидан имтиёзли тариф бўйича тўланадиган маълум миқдордаги энергия тушунилади. Яъни, муайян белгиланган миқдоргача нисбатан пастроқ (имтиёзли) нархда сотилади ва бу миқдордан ошиғи эркин бозор нархида сотилади.
"Энергетика соҳасидаги ислоҳотлар табиий газ ва электр энергия тарифларини ижтимоий адолат тамойиллари асосида белгилаш ҳамда аҳоли ва тадбиркорларимиз учун энергия таъминотининг узлуксизлиги ва кўламини кенгайтириш учун замин яратади.
Бу борада тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси яқин кунларда жамоатчилик муҳокамасига қўйилади. Барча фикр ва таклифлар ўрганиб чиқилади", - дейилади хабарда 
420views0replies
0

Комментарии