Поиск
RUUZ

Общество

Урганчдаги тергов изоляторида маҳкумларга қайнатилмаган, истеъмолга яроқсиз сув берилди

Маҳкумлар ҳолат юзасидан Омбудсман вакилига шикоят билан чиқишган. Ҳолат ўрганиб чиқилди.

328views0replies
0

Иллюстрация / Омбудсман

Аввалроқ, Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (омбудсманининг) Хоразм вилоятидаги минтақавий вакили Одилбек Оллаёровга Урганч шаҳридаги 11-сон тергов ҳибсхонасидаги маҳбуслардан истеъмолга яроқсиз сув берилаётгани ҳақида мурожаат келиб тушган.
Маълум қилинишича, мазкур ҳолат Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошқармаси масъул ходими билан ўрганилди.
Аниқланишича, 11-сон тергов ҳибсхонаси камераларида соат 22:00 дан эрталабки 6:00га қадар электр энергиясидан фойдаланиш таъқиқланган. Мана шу пайтларда муассасада сақланаётган маҳбусларнинг сув ичишга эҳтиёжи бўлганда қайнатилмаган сув ичишга мажбур бўлган.
“Ўрганиш жараёнида Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошқармаси масъул ходими томонидан сувнинг сифати текширилиб, маҳбусларга сувни фақат қайнатилган ҳолатда истеъмол қилиниши тавсия этилди”, - дейилади хабарда.
Шунингдек, мониторинг жараёнида ҳар бир камерада сувни қайнатиш жиҳозлари мавжуд эканлиги аниқланган ва маҳбусларга соат 22.00 га қадар керакли миқдорда қайнатилган сувни захиралашлари кераклиги тушунтирилган.
328views0replies
0

Комментарии