Поиск
RUUZ

Криминал

Қибрайда “Микрокредитбанк” кредит бўлими бошлиғи ва МЧЖ бошқарувчиси банкнинг 1 млрд сўмини “еб юборди”

Бўлим бошлиғи МЧЖ бошқарувчиси билан тил бириктириб, МЧЖ раҳбарининг хабардорлигисиз қалбаки ҳужжатлар билан кредит ажратган.

277views0replies
0

Иллюстрация / yandex

Бош прокуратура департаменти Матбуот хизматининг маълум қилишича, Қибрайда “I.G.” МЧЖни норасмий бошқариб келган Ш.Ж. АТБ “Микрокредитбанк” Тошкент вилояти филиали кредит бўлими бошлиғи Ў.М. билан ўзаро тил бириктириб, МЧЖ раҳбари Ш.нинг хабардорлигисиз қалбаки ҳужжатлар асосида ушбу банк филиалидан айланма маблағларни тўлдириш учун 1 млрд сўм кредит ажратилишига эришишган.
Улар кредит маблағини талон-торож қилиб, банк манфаатларига жуда кўп миқдорда зарар етказган.
Мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш), 189-моддаси (савдо ёки хизмат кўрсатиш қоидаларини бузиш) ва 205-моддаси (ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
277views0replies
0

Комментарии