Поиск
RUUZ

Спорт

Ўзбекистонлик марафончи Рига марафонида ўзбек спортидаги янги рекордни ўрнатди

Ўзбекистонлик Марина Хмелевская Рига шаҳрида нуфузли марафонда кумуш медалга сазовор бўлди. Бу билан у ўзбек спортида 38 йил ичидаги энг юқори натижани кўрсатди.

293views0replies
0

Миллий Олимпия Қўмитаси

Марина Хмелевская Рига марафонида ўзбек спортида 38 йил ичидаги энг юқори натижани кўрсатди. Бу ҳақда Миллий Олимпия қўмитаси Матбуот хизмати хабар берди.
Латвия пойтахти Рига шаҳрида нуфузли марафон мусобақаларидан бири бўлиб ўтди. 76 мамлакатдан ташриф буюрган спортчилар орасида ўзбекистонлик Марина Хмелевская кумуш медалга сазовор бўлди.
Ўзбекистон енгил атлетика федерациясининг маълум қилишича, бу мамлакат тарихида аёллар марафонидаги иккинчи юқори натижа сифатида қайд этилди.
Сўнгги бор 1984 йил Литвада ўтган Собиқ Иттифоқ миқёсидаги мусобақада Надия Усманова 2:30:36 вақт билан ўзбекистонлик марафончи қизлар рекордини ўрнатган эди.
Марина Латвиядаги мусобақада 2:33:19 ичида маррага етиб келган. Қайд этиш жоиз, ҳамюртимиз пойга давомида мазкур йўналишда етакчи ҳисобланувчи Африка, Америка, шунингдек, европалик рақибаларини ортда қолдиришга муваффақ бўлди. Атлетимиз фақатгина эфиопиялик спортчидан пастроқ натижа кўрсатди.
“Rimi Riga Marathon-2022”, аёллар кўрсатгичи қуйидагича:1. Мекурия Зеннебе (Эфиопия) – 2:30:532. Марина Хмелевская (Ўзбекистон) – 2:33:193. Айнелем Касахун (Эфиопия) – 2:38:21.
293views0replies
0

Комментарии