Поиск
RUUZ

Происшествия

Сурхондарёда ўқитувчи дарсга тайёрланмаган ўқувчини дўппослади

Прокуратура инглиз тили фани ўқитувчиси 9-синф ўқувчисини уриши ҳолатини назоратга олди.

915views0replies
0

Видеодан кадр

Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда мактаб ўқувчиси калтакланганлиги билан боғлиқ видео тарқалди. Ҳолат юзасидан Бош прокуратура Матбуот хизмати маълумот берди.
Аниқланишича, 22 апрель куни Бандихон тумани 4-мактабнинг инглиз тили фани ўқитувчиси 9-синф ўқувчиси дарс машғулотларига тайёргарлик кўрмасдан келганлиги учун уни урган.
Ҳолат юзасидан Бандихон тумани ИИБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари бошланди. Текшириш доирасида ўқитувчининг хатти-ҳаракатлари юзасидан хизмат текшируви тайинланди.
Текширув ҳаракатлари Сурхондарё вилояти прокуратураси томонидан алоҳида назоратга олинган.
915views0replies
0

Комментарии