Поиск
RUUZ

Криминал

Қашқадарёда ҳоким ёрдамчиси пора билан ушланди

Ғузор тумани ҳокими ёрдамчиси фуқарони тиббий ёрдам илмий марказига ишга киритиш учун $300 сўраган.

394views0replies
0

UzNews.uz

Қашқадарё вилояти Ғузор тумани ҳокими ёрдамчиси пора билан ушланди. Мазкур хабар юзасидан туман ҳокимлиги маълумот берди.
Маълум қилинишича, жорий йил 12 май куни ҳоким ёрдамчиси Э.Ф. ўз ваколатига кирмайдиган иш — Қарши туманида яшовчи фуқарони Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Қашқадарё филиалига фельдшер лавозимига ишга киритиб қўйишни ваъда қилиб, эвазига фирибгарлик йўли билан 300 АҚШ долларини олган вақтда жиноят устида қўлга олинган.
Қайд этилишича, 2022 йил 12 январдан бошлаб Э.Ф. Жонбулоқ маҳалласида ҳоким ёрдамчиси лавозимида иш юритиб келган.
394views0replies
0

Комментарии