Поиск
RUUZ

Общество

Фарғонада президентга ҳунарманд шогирд сифатида таништирилганлар ҳоким ҳайдовчиси ва мактаб “замдиректори” бўлиб чиқди

Фурқат тумани ҳокимлиги президентга ҳунарманд шогирд сифатида таништирилган ҳоким ҳайдовчиси ва мактаб директори ўринбосари бир вақтнинг ўзида ҳунарманд устанинг шогирдлари эканини маълум қилди.

1013views0replies
0

president.uz

Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда Шавкат Мирзиёев Фарғонага ташрифи давомида Фурқат туманидаги “Уста Юсуфжон наққош” оилавий корхонасида бўлганида олинган суратда давлат раҳбарининг орқасида ўймакор шогирд либосида туман ҳокимининг ҳайдовчиси турганлиги ҳамда президент билан мулоқот қилган яна бир уста тумандаги 21-мактаб директори ўринбосари экани ҳақида хабарлар тарқалди.
Фурқат тумани ҳокимлиги мазкур хабарларга муносабат билдирди.
Қайд этилишича, ҳақиқатдан ҳам, расмда кўзга ташланган шахс Фурқат туман ҳокимининг ҳайдовчиси Илҳом Аҳмаджонов бўлиб, у Ўзбекистон халқ устаси Муҳаммадали Юнусовнинг шогирдларидан биридир. У “Уста Юсуфжон наққош” оилавий корхонасида шогирд сифатида фаолият кўрсатган.
“Илҳом Аҳмаджонов аввалдан ўзида ўймакорликка, дурадгорликка қизиқиш борлиги сабаб, туманга келгач “Уста Юсуфжон наққош” оилавий корхонасида миллий ёғоч ўймакорлиги санъати ўрганиш имконияти мавжудлигидан фойдаланиб, шогирд сифатида ҳунар сирларини ўргана бошлаган. Кечаги ташрифда ҳам корхонада доимий фаолият олиб бораётган усталардан ташқари Ҳунармандлар мактабининг қатор ўрганувчилари ҳам бўлишганини эътиборга олганда, Илҳом Аҳмаджоновнинг ҳам улар қаторида у ерда бўлиши табиий ҳолатдир”, - дейилади хабарда.
Таъкидланишича, давлат раҳбари билан мулоқот қилган Илҳомжон Сулаймонов, фаолияти давомида мактабда меҳнат фанидан ўқитувчи бўлган, ўқувчиларга дурадгорлик ва ўймакорлик бўйича сабоқ берган.
Ҳозирда тумандаги 21-мактабда маънавий-маърифий ишлар бўйича 0,75 ставкада директор ўринбосар бўлиб ишлаб келади. Узоқ йиллардан бери амалий ўймакорлик билан шуғулланади, “Уста Юсуфжон наққош” оилавий корхонасида тушдан кейин уста-ўргатувчи лавозимида ишлайди. 10 нафар шогирд бириктирилган.
1013views0replies
0

Комментарии