Поиск
RUUZ

Происшествия

Хоразмда Isuzu ва Lada иштирокида аянчли ЙТҲ содир бўлди

Isuzu автобуси ён томонга ағдарилиши натижасида ундаги икки нафар йўловчи воқеа жойида вафот этди.

793views0replies
0

Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати

Жорий йилнинг 12 май куни соат 14:30 атрофида Урганч шаҳрининг Аль-Хоразмий, Шерозий ва Ғ.Ғулом кўчалари туташган чорраҳасида Isuzu автобуси ва Lada автомашинаси иштирокида аянчли ЙТҲ содир бўлди.
Светофор орқали тартибга солинувчи ушбу чорраҳада содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси натижасида Isuzu автобуси ён томонга ағдарилиши оқибатида ундаги икки нафар йўловчи олган тан жароҳатлари натижасида воқеа жойида вафот этган.
Шунингдек, ушбу ЙТҲ натижасида турли даражада тан жароҳати олган йўловчиларига тиббий ёрдам кўрсатилган.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
793views0replies
0

Комментарии