Поиск
RUUZ

Происшествия

Spark юқори тезликда бетон устунга урилиб, иккига бўлиниб кетди: қурбонлар бор

Тошкентда аянчли ЙТҲда 23 ва 27 ёшли фуқаролар ҳалок бўлишди.

878views0replies
0

Тошкент шаҳар ИИББ

Тошкент шаҳар ИИББ Матбуот хизматининг хабар қилишича, 2022 йил 12 май тунги соат 03.00 ларда Чилонзор тумани Бунёдкор шоҳ кўчасида 1999 йилда туғилган У.М. Spark'ни ишончнома асосида бошқариб, тезликни ошириши оқибатида руль бошқарувини йўқотган ва йўлни ажратиб турувчи қисмидаги бетон устунга урилган.
ЙТҲ натижасида автомобиль ҳайдовчиси олган тан жароҳатлари билан воқеа жойида вафот этган.
Автомобиль йўловчиси – 1995 йилда туғилган К.Ш. шифохонага олиб борилган, бироқ шифокорларнинг саъй-ҳаракатларига қарамасдан вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан ЖКнинг 266-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов давом этмоқда.
878views0replies
0

Комментарии