Поиск
RUUZ

Происшествия

Самарқандда Nexia-2 сувга тушиб кетиши сабаб 15, 16 ва 29 ёшли йигитлар ҳалок бўлди

Автомашина ариққа ағдарилиб, унга сув тўлган. Орқа ўриндиқда бўлган 3 нафар йигит машинадан чиқолмай ҳалок бўлган.

534views0replies
0

Видеодан кадр

Самарқанд вилояти ИИБ Матбуот хизматининг хабар қилишича, жорий йилнинг 8 май куни соат 02:40 ларда Самарқанд вилояти Самарқанд туманининг Бадал қишлоғида Nexia-2 ҳайдовчиси рул бошқарувини йўқотиши натижасида, автомобиль йўл четидаги катта ариққа тушиб, ағдарилиб кетган. Оқибатда машинага сув тўлган.
Ҳайдовчи ва олд ўриндиқдаги йўловчи машинадан чиқиб олган. Аммо, орқа ўриндиқда бўлган Самарқанд тумани 24-сонли мактабнинг 7 ва 8-синф ўқувчилари ҳамда 1993 йилда туғилган йигитлар машина ичида қолиб кетиб, ҳалок бўлишган.
“Ўзим сув ютиб, қийналиб чиқдим. Яна сув ичига кириб, қўлим билан кимнидир тортдим. Қарасам, у ҳайдовчи экан. Сувдан чиқди ва қочиб кетди. Ёрдам қил дедим, ёрдам бермай, кетиб қолди. Йўлда “участковой”га болам ўляпти дедим. Биз келгунимизча 3 та болани шу ерга чиқариб қўйишган экан”, - дейди ҳалок бўлганлардан бирининг отаси.
Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
534views0replies
0

Комментарии