Поиск
RUUZ

Криминал

Тошкентда фуқаролар банкоматдан сохта долларни сўмга алмаштириб олишди

Қалбаки $2 минг “Ипак йўли банк” банкомати орқали сўмга алмаштирилган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

557views0replies
0

Прокуратура департаменти

Яшнобод туманида қалбаки АҚШ долларини банкомат орқали сўмга айирбошлаган фуқаролар аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Департаменти Матбуот хизмати хабар берди.
Яшнобод туман бўлими томонидан АИТБ “Ипак йўли банк” Амалиёт бошқармасининг мурожаатига асосан ўтказилган терговга қадар текширувда, фуқаро С.Ф. ва бошқалар ушбу банк филиалига тегишли Паркент кўчасида жойлашган банкомат орқали қалбаки $2 мингни сўмга айирбошлаб олганликлари аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
557views0replies
0

Комментарии