Поиск
RUUZ

Технологии

SpaceX Ўзбекистонда ўзининг ваколатхонасини очиши мумкин

Бундан ташқари, “Ўзбеккосмос” агентлиги ва SpaceX ўртасида сунъий йўлдош орқали юқори тезликдаги кенг полосали интернетга уланиш лойиҳасини Ўзбекистон бозорига кириши билан боғлиқ масалалар муҳокама этилди.

274views0replies
0

Space Technology Conference STC-2022 халқаро конференсияси доирасида бугун, 10 май куни Ахборот технологиялари ва коммуникатсияларини ривожлантириш вазири Шерзод Шерматов SpaceX компанияси вакили Бен Мак Уильямс билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда вазирлик Матбуот хизмати хабар берди.
Таъкидланишича, SpaceX бугунги кунда дунёнинг кўплаб мамлакатларида йирик лойиҳаларни амалга ошириб келмоқда. Компания вакили Ўзбекистонда ҳам шундай лойиҳаларни амалга оширишга тайёр эканликларини билдирди.
Шу билан бирга, АКТ вазирлиги томонидан ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтириш мақсадида, компания вакилига Ўзбекистонда ўз ваколатхонасини очиш бўйича таклифлар берилди.
Шунингдек, Бен Мак Уильямс “Ўзбеккосмос” агентлиги директори Шуҳрат Қодиров билан SpaceX компанияси Starlink лойиҳасининг Ўзбекистон бозорига кириш имкониятларини муҳокама қилди.
Хусусан, SpaceX томонидан сунъий йўлдош орқали юқори тезликдаги кенг полосали Интернетга уланиш учун амалга оширилаётган Starlink лойиҳасининг Ўзбекистон бозорига кириши билан боғлиқ масалалар муҳокама этилди.
Мулоқот якунида томонлар келгусида ўзаро манфаатли алоқаларни ривожлантиришга ва ҳамкорлик қилишга тайёр эканини таъкидлади.
274views0replies
0

Комментарии