Поиск
RUUZ

Погода

Ҳафта давомида кечаси ҳарорат +12 даражагача пасайиб, ёмғирли об-ҳаво бўлиши кутилмоқда

Синоптиклар ҳафта ичи кузатиладиган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.

339views0replies
0

Марат Наджибаев / UzNews.uz

Ўзгидромет хабарига кўра, бугун Қорақалпоғистонда, Хоразм, Бухоро, Навоий вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат +20...+25 даражадан юқори бўлмайди.
Эртага фақат Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида кечаси ва эрталаб Фарғона водийси вилоятларида эса кун давомида ёмғир ёғиш эҳтимоли сақланиб туради. Ҳарорат кечаси +12...+17 даража, кундузи +20...+25 даража атрофида бўлади.
Пайшанба куни республиканинг шимолий ҳудудларига яна нам ва салқин ҳаво массаси кириб келиши кутилмоқда. Бунда Қорақалпоғистонда, Хоразм вилоятида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.
13 майда жума куни нам ва салқин ҳаво массаси мамлакатнинг барча ҳудудларини қамраб олади. Баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин, баъзи жойларда шамол 15-20 м/с.гача кучаяди.
Шимолда ёғингарчилик тўхтайди. Ушбу кунларда ҳарорат кечалари +12...+17 даражани, кундуз кунлари 12 майда +23...+28 даражани ташкил этади. 13 майда ҳарорат ёмғир пайтида +21...+26 даражагача пасаяди.
339views0replies
0

Комментарии