Поиск
RUUZ

Криминал

Самарқандда ерни $50 мингга сотмоқчи бўлган Агросаноат инспекцияси катта инспектори ушланди

Шунингдек, $135 минг пора талаб қилган Тадбиркорликка кўмаклашиш маркази мутахассиси ҳамда "юқоридаги" танишлари орқали ерни $170 мингга сотмоқчи бўлган шахс қўлга тушди.

354views0replies
0

Видеодан кадр

Самарқанд вилоятида ер майдонларининг ноқонуний сотилиши билан боғлиқ ҳолатлар аниқланди. Бу ҳақда ДХХ Матбуот хизмати хабар берди.
Маълум бўлишича, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекциясининг Самарқанд туман бўлими катта инспектори ўзига тегишли фермер хўжаликнинг 20 гектар ер майдонини $50 мингга сотишга келишган.
У олдиндан $25 минг олган вақтида ушланди.
Бундан ташқари, вилоят Тадбиркорликка кўмаклашиш марказининг Самарқанд шаҳар бўлинмаси мутахассиси чорвачилик билан шуғулланмоқчи бўлган тадбиркордан $35 минг олган вақтида ушланди.
Аниқланишича, у Нуробод туманидаги масъулияти чекланган жамиятлардан бирига тегишли 78 гектар лалми ер майдонини $135 минг эвазига тадбиркор номига расмийлаштириб беришни ваъда қилган.
Бошқа бир ҳолатда эса Пастдарғом туманида яшовчи, 1975 йилда туғилган шахс ўзи иш бошқарувчи вазифасида фаолият юритаётган фермер хўжаликнинг 6 гектар ер майдонини мансабдор танишлари орқали харидор номига расмийлаштириб бериш эвазига талаб қилинган $170 мингдан $20 мингини олган вақтида ушланди.
Ҳозирда барча ҳолатлар юзасидан Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
354views0replies
0

Комментарии