Поиск
RUUZ

Происшествия

ДХХ ўзбек-қирғиз давлат чегарасида 3 нафар шахс отиб ташлангани юзасидан баёнот берди

Ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

893views0replies
0

Иллюстрация / xabar.uz

ДХХ хабарига кўра, 5 май куни ўзбек-қирғиз давлат чегарасининг Наманган вилоятидан ўтган қисмида бир гуруҳ шахслар томонидан Ўзбекистондан Қирғизистонга ноқонуний равишда кўп миқдордаги товар-моддий бойликлари олиб ўтилаётганлиги аниқланган.
Шундан сўнг, чегара наряди томонидан чегара ушбу шахсларни қўлга олиш вақтида, қоидабузарларнинг бир гуруҳи ҳарбий хизматчиларга нисбатан қаршилик кўрсатган ҳолда, куч ишлатиб, тан жароҳатлари етказган ва қуролларни олиб қўйишга ҳаракат қилган.
«Ушбу ҳолатда ҳарбий хизматчилар қонунчиликда белгиланган тартибда қурол қўллашга мажбур бўлганлар. Натижада, 3 нафар шахс яраланиб, уларнинг жиноий шериклари томонидан Қирғизистон ҳудудига олиб кетилган», - дейилади хабарда.
Ҳодиса тафсилотларини аниқлаш мақсадида, 5 май куни Ўзбекистон ва Қирғизистоннинг ҳудуд бўйича чегара вакиллари ўртасида учрашув ўтказилди.
Ҳозирда ҳар икки томон ҳолат бўйича текширувларни давом эттирмоқда.
Ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикасининг тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралари томонидан 6 май куни ЎзР ЖКнинг 223 моддаси («Қонунга хилоф равишда чет элга чиқиш ёки Ўзбекистон Республикасига кириш») билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
893views0replies
0

Комментарии