Поиск
RUUZ

Спорт

ХIХ ёзги Осиё ва IV Параосиё ўйинлари ғолиблари учун пул мукофотлари миқдори белгиланди

Ғолиб ва совриндор ўзбекистонлик спортчилар $2 мингдан $5 минггача ва маҳаллий бюджетдан 27 млн сўмдан 81 млн сўмгача оладилар.

208views0replies
0

UzNews.uz

“2022 йилда Ханчжоу шаҳрида (Хитой) бўлиб ўтадиган XIX ёзги Осиё ва IV Параосиё ўйинларига Ўзбекистон спортчиларини комплекс тайёрлаш тўғрисида”ги президент қарори қабул қилинди.
Қарорга кўра, мазкур Осиё ва Параосиё ўйинларига Ўзбекистон спортчиларини тайёрлашнинг устувор вазифалари белгиланди.
Осиё ва Параосиё ўйинларида ғолиб ва совриндорлар, уларнинг тренерлари қуйидагича рағбатлантирилади:
Ғолиб ва совриндорлар:
  • олтин медаль учун – $5000;
  • кумуш медаль учун – $3000;
  • бронза медаль учун – $2000.
Ғолиб ва совриндорларни тайёрлаган тренерлар:
  • олтин медаль учун – $2500;
  • кумуш медаль учун – $1500;
  • бронза медаль учун – $1000.
Бошқа мутахассислар (шифокор, диетолог, массажист ва бошқалар):
  • олтин медаль учун – $2000;
  • кумуш медаль учун – $1000;
  • бронза медаль учун – $500.
Бундан ташқари, ғолиб ва совриндорлар, тренерлар қўшимча равишда маҳаллий бюджетдан қуйидаги миқдорда бир марталик пул мукофотлари билан тақдирланади:
Ғолиб ва совриндорлар:
  • олтин медаль учун – 300 БҲМ;
  • кумуш медаль учун – 200 БҲМнинг;
  • бронза медаль учун – 100 БҲМ миқдорида.
Ғолиб ва совриндорларни тайёрлаган тренерлар:
  • олтин медаль учун – 200 БҲМ;
  • кумуш медаль учун – 100 БҲМ;
  • бронза медаль учун – 50 БҲМ.
208views0replies
0

Комментарии