Поиск
RUUZ

Общество

“GTL” маҳсулотини ишлаб чиқаришни 2 бараварга ошириш, газ кимё заводларида маҳсулотлар ишлаб чиқариш бўйича 6 та янги лойиҳа — халқаро анжуман ўз ишини якунлади

“Ўзбекнефтгаз”: “Нефт ва газ соҳасида таълим – ишлаб чиқариш кластерини ривожлантиришда инновацион ёндашувлар” мавзусидаги халқаро илмий-техникавий анжуман ўз ишини якунлади.

334views0replies
0

“Ўзбекнефтгаз” АЖ

"Ўзбекнефтгаз" АЖ томонидан “Нефть ва газ соҳасида таълим-ишлаб чиқариш кластерини ривожлантиришда инновацион ёндашувлар” мавзусида халқаро илмий-техникавий анжуман ўтказилди.
Анжуман президентнинг 2021 йил 25 декабрда “Uzbekistan GTL” заводининг тантанали очилиш маросимида “Ўзбекнефтгаз” АЖ бошқаруви раисига “GTL” заводи ҳамда Шўртан газ кимё мажмуаси базасида нефть ва газ таълим кластерини ташкил этиш бўйича берган топшириқлари ижросини таъминлаш мақсадида ташкил этилди.
Атиги бир неча йил олдин Қашқадарё вилояти Ғузор туманида “Uzbekistan GTL” заводи жойлашган ер майдони қуруқ чўл эди. Қисқа вақтда бу ерда дунёдаги бешинчи гигант корхона, газни чуқур қайта ишлаб экологик тоза дизел ёқилғиси ишлаб чиқаришга мослашаган кимё кластери қад ростлади.
Эътиборлиси, бундай йирик мажмуа жаҳонда фақат 4 та давлатда – Қатар, Нигерия, Жанубий Aфрика Республикаси ва Малайзияда барпо этилган, холос.
Заводда Япония, Корея, Сингапур, АҚШ, Германия, Италия, Буюк Британия, Россия, Хитой каби 24 та давлатдаги 130 га яқин етакчи корхоналарда ясалган 10 мингдан зиёд ускуналар ўрнатилган. Уларнинг аксарияти дунёда ягона ва ноёбдир.
Президент томонидан бутун дунё "яшил иқтисодиёт"га ўтаётган бугунги кунда мазкур заводда ишлаб чиқариладиган маҳсулотларга талаб ошиб боришини ҳисобга олиб, хом-ашё захирасини кенгайтириш учун геологик тадқиқотларни чуқурлаштириш бўйича аниқ вазифалар белгилаб берилди. Давлат раҳбари бу каби замонавий гигант корхоналарга чуқур билимларга эга, чет тилларини ўрганган, хорижда тажриба оширган мутахассислар зарурлиги, қолаверса улар билимли, шижоатли, ўз устида мунтазам ишловчи, лидер ёшларни тайёрлаш зарурлигига қаътий эътибор қаратди.
“Нефт ва газ соҳасида таълим-ишлаб чиқариш кластерини ривожлантиришда инновацион ёндашувлар” мавзусидаги халқаро анжуман ташкилий қўмитасига 800 дан ортиқ илмий мақола ва тезислар келиб тушди. Улардан 500 дан ортиғи ишлаб чиқариш корхоналарининг малакали мутахассислари, қолаверса соҳанинг кўзга кўринган олимларини жалб қилинган ҳолда саралаб олинди ва 2 бобли тўплам қўринишида чоп этилди.
Анжуман ишида 40 дан ортиқ Россия, Белоруссия, АҚШ, Польша, Латвия, Литва, Италия, Испания, Малайзия, Қозоғистон, Қатар, Тожикистон, Қирғизистон давлатларидан мутахассислар, профессор-ўқитувчилар, докторантлар, магистрант ва бакалавр босқичида таҳсил олувчи талабалар ўз илмий мақола ва тезислари билан иштирок этишди.
Шунингдек, Ўзбекистон президенти девони ҳамда Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Экология ва атроф муҳит муҳофазаси бўйича Давлат қўмитаси, ЮНЕСКО ишлари бўйича Ўзбекистон Миллий комиссияси, Фанлар академияси таркибидаги илмий текшириш институтлари, Олий таълим вазирлиги тассаруфидаги муассасалар раҳбар ва мутахассислари, профессор-ўқитувчилари ҳамда етук олимлари иштирок этишди.
Анжуманда Тошкент кимё-технология институти билан кўп йиллик халқаро алоқаларни олиб боришда кўрсатган жонбозлиги ва самарали ҳамкорлиги учун Қозон Миллий илмий-тадқиқот университети, Нефть ва нефть кимёси факультети декани, т.ф.д., профессор Башкирцева Наталя Юревнага Тошкент кимё-технология институтининг Фахрий профессори унвони берилди.
Шу билан бирга “Science Euroasia professional” ассоциацияси директори Aнтон Протасов билан Тошкент кимё-технология институти ректори ўртасида икки томонлама шартнома имзоланди. Шартноманинг асосий мақсади халқаро илмий-техникавий конференциясига келиб тушган мақолалар ва материалларни “Scopus” халқаро илмий базасига жойлаштиришдан иборат. Бу ўз навбатида анжуман материаллари билан бутун дунё олимлари танишишлари имконини беради.
Халқаро энергетика агентлиги ҳисоб-китобларига кўра, “GTL” маҳсулотларини ишлаб чиқариш 2030 йилга бориб 2 баробар ўсади. Шуни инобатга олиб, минтақада газ кимёси саноатини ривожлантириш эвазига янада юқори қўшилган қийматли бошқа турдаги маҳсулотлар ишлаб чиқарилишини йўлга қўйиш мақсадга мувофиқдир. Жумладан, газ кимё заводлари негизида алкил-бензол, бутен ва гексен, синтетик мойлар, малеин ангидрид, эмулсион қўшимчалари, катализаторлар каби маҳсулотлар ишлаб чиқариш бўйича 6 та лойиҳа амалга оширилиши мўлжалланган. Бу ярим тайёр маҳсулотлар кимё ва маиший кимё, текстил, чарм ва мебел, қурилиш материаллари ва электротехника каби соҳаларда кенг қўлланилади.
Президентимиз таъбири билан айтганда, ушбу амалга оширилиши режалаштирилаётган йирик лойиҳаларда Республика таълим муассаларининг малакали, билимли ёшлари иштирок этади.
Илмий анжуманнинг иккинчи босқичида иштирокчилар Қашқадарё вилояти Ғузор туманида жойлашаган “Uzbekistan GTL” заводига ташриф буюришди.
Меҳмонларга заводнинг ташкил этилиш тарихи ва унинг бугунги ҳолатига келишида матонат билан хизмат қилган ишчи ходимлар ва ҳалқаро компаниялар тўғрисида батафсил маълумотлар берилди.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати
334views0replies
0

Комментарии