Поиск
RUUZ

Общество

“Тонировка” учун рухсатнома тўловини бекор ёки камроқ қилиш таклиф қилинмоқда

Тегишли жамоавий мурожаат эълон қилинди. Мурожаатда “тонировка” учун рухсатнома тўловини камайтириш, рухсатнома камида 3 ойга берилиши ва яна бир нечта таклифлар берилган.

735views0replies
1

Иллюстрация

Транспорт воситалари ойналарини қорайтириш учун белгиланган тўловни бекор ёки камроқ қилиш тўғрисида жамоавий мурожаат эълон қилинди. Бу ҳақда депутат Расул Кушербаев маълум қилди.
Мурожаатда Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 18 июль 547-сон қарорига ўзгартириш киритилиши сўралган.
Унга кўра, орқа ён ойналар бўйича жисмоний ва юридик шахслар учун БҲМнинг ярим баравари ҳамда хорижий давлатлар юридик шахслари учун БҲМнинг 2 баравари;
орқа ва олд ён ойналар бўйича жисмоний ва юридик шахслар учун БҲМнинг 2 баравари ҳамда хорижий давлатлар юридик шахслари учун БҲМнинг 10 баравари;
М2, М3 тоифага оид III класс автотранспорт воситалари ён ойналарининг тусини ўзгартириш БҲМнинг 10 баравари миқдорида ташкил этилсин.
Шунингдек, мурожаатда ёзилишича, рухсатнома 3, 6, 9 ва 12 ойга олинадиган қилиб имконият яратилсин. Транспорт воситалари ойналарини қорайтириш учун тўланадиган тўловлар бериладиган рухсатнома муддати мобайнида тўланиши имконияти ятарилсин.
Таъкидланишича, таклиф модераторлар томонидан текширилгандан сўнг, у Порталда эълон қилинади ва Олий Мажлис палаталари ёки Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари томонидан кўриб чиқилади.
Маълумот учун, бугунги кунда орқа ён ойналар жисмоний шахслар учун 4,5 БҲМни, юридик шахслар учун 9 БҲМни, орқа ва олд ён ойналар учун 45 БҲМни ташкил этади.
735views0replies
1

Комментарии