Поиск
RUUZ

Назначения

Фаластиннинг Ўзбекистондаги янги элчиси тайинланди

Янги тайинланган ташқи ишлар вазири в.ф. Владимир Норов Фаластиннинг янги элчиси Жавад Муҳаммад Аваднинг ишонч ёрлиқларини қабул қилди.

123views0replies
0

ТИВ

2022 йил 28 апрель куни Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчиси Владимир Норов Фаластиннинг фавқулодда ва мухтор элчиси этиб тайинланган Жавад Муҳаммад Авадни қабул қилди. Бу ҳақда вазирлик Матбуот хизмати хабар берди.
В.Норов ишонч ёрлиқлари нусхаларини қабул қилар экан, Элчини янги лавозимга тайинлангани билан табриклади ва масъулиятли дипломатик миссиясини амалга оширишда муваффақиятлар тилади.
Бўлажак турли даражадаги қўшма тадбирлар жадвали юзасидан фикр алмашилди. Учрашувда томонларни қизиқтирган бошқа масалалар ҳам кўриб чиқилди.
123views0replies
0

Комментарии