Поиск
RUUZ

Погода

Ўзгидромет водий аҳлини сел келишидан огоҳлантирди

Қайд этилишича, бугун кучли ёмғир ёғиши сабаб водий вилоятларида сел-сув тошқин ҳодисалари содир бўлиши мумкин.

325views0replies
0

UzNews.uz

Ўзгидромет хабарига кўра, жорий йилнинг 27 апрель куни кутилаётган кучли ёмғирлар ёғиши ҳисобига Фарғона водийси вилоятларининг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида ва Қирғизистон билан чегарадош ҳудудларда, жумладан:
Наманган вилояти: Поп, Косонсой, Чортоқ, Чуст, Наманган, Янгиқўрғон туманларида;
Фарғона вилояти: Сўх, Фарғона, Бешариқ туманларида;
Андижон вилояти: Андижон, Асака, Жалалқудуқ, Қўрғонтепа, Пахтаобод, Избосган, Хожаобод, Мархамат туманларида ва Хонобод шаҳрида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.
Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда истиқомат қилувчи фуқароларни, дам олувчиларни ҳамда тоғли ҳудудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчиларни эҳтиёткорлик чораларини кўришларини сўралади.
325views0replies
0

Комментарии