Поиск
RUUZ

Назначения

Туризм ва маданий мерос вазирига янги 3 та ўринбосар тайинланди

Ташқи ишлар вазирлиги, Президент Администрацияси ҳамда Бухоро вилояти ҳокимлигида ишлаган 3 нафар номзод вазирга ўринбосар бўлди.

218views0replies
0

UzNews.uz

Ўзбекистон президентининг тегишли қарорига мувофиқ, Ибрагимов Бахтиёр – туризм ва маданий мерос вазирининг халқаро туризмни ривожлантириш, ички ва зиёрат туризми масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.
Бахтиёр Ибрагимов мазкур тайинловга қадар Ташқи ишлар вазирлиги Иқтисодий дипломатия департаменти директори лавозимида ишлаган.
Шунингдек, Зикриллаев Нусратилла - туризм ва маданий мерос вазирининг инвестициялар, туризм кластерлари ва лицензиялаш масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.
У бунга қадар Президент Администрацияси масъул ходими лавозимида ишлаган.
Ботиржон Шаҳриёров - туризм ва маданий мерос вазирининг оммавий тадбирлар ва маданий мерос масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.
Ботиржон Шаҳриёров бунгача, Бухоро вилояти ҳокимининг туризм, спорт, маданият, маданий мерос ва оммавий коммуникациялар масалалари бўйича ўринбосари лавозимида фаолият юритган.
218views0replies
0

Комментарии