Поиск
RUUZ

Общество

Президент мамлакатнинг чекка ҳудудларида меҳнат қилаётган шифокорларни рағбатлантириш тартибини тасдиқлади

Иш ҳақини 2 миллион сўмга ошириш, уй-жой нархининг 50 фоизини қоплаш, резидентурага имтиҳонсиз қабул қилиш – Ўзбекистонда "қишлоқ шифокори" дастури такомиллаштирилади.

325views0replies
0

UzNews.uz

Президент қарорига мувофиқ, жорий йилнинг 1 июлидан янгиланган "Қишлоқ шифокори" дастури доирасида:
- чекка ва бориш қийин бўлган ҳудудлардаги оилавий врачлик пунктлари ва оилавий поликлиникаларда ишлаётган барча шифокорларнинг ойлик маошларига 2 миллион сўм миқдорида қўшимча ҳақ тўланади;
- маҳаллий бюджетлар ҳисобидан шифокорлар томонидан ипотека кредити асосида сотиб олинган уй-жой нархининг 50 фоизигача қопланади. Шу билан бирга, ажратилган миқдор БҲМнинг 500 баробаридан ошмаслиги керак;
— Олис ва бориш қийин бўлган ҳудудларда уч йил узлуксиз ишлаган шифокорлар клиник ординатурага тест синовларисиз қабул қилинади.
325views0replies
0

Комментарии