2022 йил 19-23 апрель кунлари Ўзбекистон делегациясиянинг Халқаро Валюта Фонди ва Жаҳон банки Гуруҳининг "Баҳорги йиғилишлари"даги иштироки бўлиб ўткди.
Ташриф давомида Ўзбекистон ва қатор халқаро ташкилотлар ўртасида ҳамкорлик битмлари имзоланди. Жумладан,
- Ўзбекистон ва OPЕK халқаро жамғармаси ўртасида 100 млн доллар;
- Ўзбекистон ва Франция ривожланиш агентлиги ўртасида 150 млн евро;
- Жаҳон банки билан “Ўзбекистонда статистика тизими салоҳиятини мустаҳкамлаш" лойиҳасини молиялаштириш бўйича 50 млн доллар;
- Жаҳон банки билан "Қишлоқ тадбиркорлигини ривожлантириш (Фаза-2)" лойиҳасини молиялаштириш бўйича 200 млн доллар миқдоридаги имтиёзли маблағларни ажратиш бўйича қарз битимлари имзоланди.
- Халқаро Молия Корпорацияси билан республикада шамол станцияларни ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш бўйича шартнома имзоланди.
Бундан ташқари, мазкур йиғилишлар доирасида 20 дан ортиқ Халқаро молиявий ташкилотлар, инвестицион банклар ва рейтинг агентликлари билан музокаралар ўтказилди.