Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йилнинг январь-март ойларида Ўзбекистонга 40,2 минг тонна банан импорт қилинган.
Банан импорти ҳажми ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 24,2 минг тоннага ошган.
2022 йилнинг январь-март ойларида Ўзбекистон энг кўп банан импорт қилган давлатлар:
— Эквадор – 39,6 минг тонна
— Қозоғистон – 258 тонна
— Туркия – 197 тонна
— Ҳиндистон – 61 тонна