Поиск
RUUZ

Погода

Ўзгидромет ўзбекистонликларни кучли ёмғир ёғишидан огоҳлантирди

24-25 апрелда қатор вилоятларда шамол 17-22 м/с гача кучайиб, ёмғир ёғади.

419views0replies
0

UzNews.uz

Ўзгидромет хабарига кўра, жорий йилнинг 24-25 апрель кунлари Ўзбекистон ҳудуди бўйича баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин, республиканинг айрим туманларида дўл ёғиши мумкин.
24-25 апрелда Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё, Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида, Навоий вилоятининг тоғ олди ҳудудларида, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларининг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида баъзи жойларда кучли ёмғир ёғади.
Ушбу кунларда республика бўйича баъзи жойларда шамол 17-22 м/с гача кучайиши кутилмоқда.
<i>2022 йил 24 апрель эрталабга ёғингарчилик миқдори (12 соатда мм) тарқалиши харитаси.</i>
2022 йил 24 апрель эрталабга ёғингарчилик миқдори (12 соатда мм) тарқалиши харитаси.

419views0replies
0

Комментарии