Поиск
RUUZ

Погода

Ҳафта сўнггида тоғ олди ва тоғли ҳудудларда сел келиши хавфи мавжуд

Синоптиклар ҳафта ичи кузатиладиган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.

304views0replies
0

UzNews.uz

Ўзгидромет хабарига кўра, бугун республика бўйича илиқ ва қуруқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Қорақалпоғистоннинг айрим туманларида момақалдироқ бўлиб қисқа муддатли ёмғир ёғади. Кундузи ҳаво ҳарорати +25...+28 даража атрофида бўлади.
Эртага Ўзбекистоннинг катта қисмида қуруқ ва илиқ об-ҳаво сақланиб туради. Фақат Қорақалпоғистонда, Хоразм вилоятида ва чўл ҳудудларининг баъзи жойларида Волга бўйи ҳудудларидан нам ва нисбатан салқин ҳаво кириб келиши ҳисобига қисқа муддатли ёмғир ёғади.
Якшанба куни нам ҳаво массаси Ўзбекистоннинг барча ҳудудларини қамраб олади. Мамлакатнинг турли ҳудудларида ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё ва Фарғона вилоятларининг баъзи жойларида ёмғир кучли бўлади. Ҳаво ҳарорати бироз пасаяди ва кундузи +20...+25 даражадан юқори бўлмайди.
Республиканинг баъзи жойларида шамол 17-22 м/с гача кучайиши кузатилади.
25 апрель душанба куни Ўзбекистоннинг марказий ва шарқий ҳудудларида ёмғир ёғиши сақланиб туради. 24-25 апрелда тоғ олди ва тоғли ҳудудларда сел келиши хавфи мавжуд.
304views0replies
0

Комментарии