Бугун, 15 апрель куни Сенат биносида Хотин-қизларнинг жамиятдаги ролини ошириш, гендер тенглик ва оила масалалари бўйича республика комиссиясининг биринчи мажлиси бўлиб ўтди. Унда Комиссия раиси, Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Нарбаева қуйидагича нутқ сўзлади.
"Хотин-қизларнинг уй-жой муаммолари деярли ҳал этилди. 2018-2021 йиллар давомида 2 минг 730 нафар хотин-қизлар уй-жой билан таъминланди.
"Аёллар дафтари" юритилиши йўлга қўйилиб, 1 млн нафарга яқин хотин-қизларнинг муаммолари ҳал этилди.
Хотин-қизларни касбга ўқитиш тизими жорий этилиб, охирги 3 йил давомида 144 минг 700 нафарга яқин хотин-қизлар турли касб-ҳунарга ўқитилди.
Хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш масалаларига ҳам алоҳида эътибор қаратилди. Охирги 3 йил давомида 590 минг нафарга яқин хотин-қизларнинг доимий бандлиги таъминланди, 535 минг нафарга яқини ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб этилди, 44 минг 300 нафардан ортиғига субсидия ажратилди.
Ўз тадбиркорлик фаолиятини бошлаш истагида бўлган хотин-қизларга имтиёзли кредит бериш тизими жорий этилди.
2019-2021 йиллар давомида қарийб 208 минг 500 нафар аёлларга 7 трлн 756 млрд сўмдан ортиқ кредит маблағлари ажратилди", - Танзила Нарбаева