Поиск
RUUZ

Экономика

Четдан олинаётган давлат қарзи қайси тармоқларга ва қанчадан тақсимланаётгани маълум қилинди

Салкам $24 млрд ташқи қарздан энг кўпи ($6 млрд) давлат бюджетига, энг ками ($0,9 млрд) таълим ва соғлиқни сақлаш ҳамда телекоммуникация тармоғига йўналтирилади.

252views0replies
0

UzNews.uz

Четдан олинаётган давлат қарзи қайси тармоқларга ва қанчадан тақсимланаётгани маълум қилинди. Бу ҳақда ЎзА Молия вазирлиги Давлат қарзини бошқариш департаменти директори Жасур Қаршибоевга таяниб хабар берди.
Жорий йилда давлатнинг жами қарзи 26,3 миллиард долларни ташкил этади. Шундан 2,7 миллиард доллари ички қарз, 23,6 миллиард доллари ташқи қарз ҳисобланади.
Ташқи қарзнинг иқтисодий тармоқлар кесимида тақсимланиши қуйидагича:
— 5,9 миллиард доллари давлат бюджетини қўллаб-қувватлашга;
— 3,1 миллиард доллари электр-энергия тармоғига;
— 2,9 миллиард доллари энергетика (нефть-газ);
— 2,6 миллиард доллари транспорт ва транспорт инфратузилмасига;
— 2,4 миллиард доллари қишлоқ ва сув хўжалигига;
— 2,1 миллиард доллари уй-жой ва коммунал соҳага;
— 1,2 миллиард доллари тижорат банкларига;
— 1,2 миллиард доллари кимё саноатига;
— 0,7 миллиард доллари таълим ва соғлиқни сақлаш соҳасига;
— 0,2 миллиард доллари телекоммуникация тармоғига;
— 1,3 миллиард доллари бошқа йўналишларга.
252views0replies
0

Комментарии