Поиск
RUUZ

Криминал

Тошкентдаги "Фарҳод деҳқон бозори" директори ва унинг ўринбосари ҳибсга олинди

Улар сотувчилардан ноқонуний равишда қўшимча пул талаб қилиб келганлиги юзасидан жиноят иши қўзгатилди.

524views0replies
0

2022 йил 5 апрель куни Тошкент шаҳар ИИББга "Фарҳод деҳқон бозори" АЖ ҳудудида тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи фуқаро ариза билан мурожаат қилган.
Аризага кўра, "Фарҳод деҳқон бозори" АЖ директори ва унинг хавфсизлик бўйича ўринбосари, Тошкент шаҳар Ҳокимининг "Элга хизмат" ва "Арзонлаштирилган савдо ярмаркалари" савдо нуқталаридан тўлов олинмаслиги ҳақидаги қарорига зид равишда, бозордан чиқариб юбориш билан қўрқитган.
2021 йил сентябрь ойидан буён ҳар 10 кунлик савдо фаолияти учун 660 минг сўмдан пул маблағларини кассир орқали олиб келаётганликларини, ҳозирда охирги 2 ой учун 3 млн 4 минг сўм тўлашни ноқонуний равишда талаб қилаётганликларини маълум қилиб, уларга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.
Мазкур аризага асосан, ўтказилган тезкор тадбир давомида, АТ “Халқ банки” Учтепа филиалининг “Фарҳод деҳқон бозори” АЖга хизмат кўрсатувчи кассири хизмат хонасида ариза муаллифидан 3 млн 4 минг сўм олаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Шунингдек, унинг ёнидан кунлик тушумдан инкассация қилинган 8 млн 300 минг сўм ва инкассация қилинмаган 9 млн 150 минг сўм пул маблағлари борлиги аниқланиб олинган.
Тезкор тадбир давомида "Фарҳод деҳқон бозори" АЖ директори ҳамда унинг хавфсизлик бўйича ўринбосари ушланиб, унинг Gentra русумли автомашинасидан 24 млн 967 минг сўм пул маблағи борлиги аниқланиб олинган.
Ҳолат юзасидан ЖКнинг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, ЖПКнинг 224-моддаси тартибида ушланганлар. Жиноят иши юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
524views0replies
0

Комментарии