Поиск
RUUZ

Экономика

Ўзбекистон давлат захираси учун буғдой сотиб олишни бошлайди

Ҳукумат давлат захираси учун ташқи бозордан 600 минг тоннагача дон сотиб олмоқчи. Бу бўйича Вазирлар Маҳкамаси тегишли қарор қабул қилди.

311views0replies
0

president.uz

Ўзбекистон давлат захираси учун дон сотиб олади. Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамасининг “Озиқ-овқат хавфсизлиги ва ички бозорда нархлар барқарорлигини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорида келтирилади.
Қарорга кўра, "Ўздонмаҳсулот" АК ва хусусий корхоналар билан биргаликда 2022 йил апрель-июль ойларида Қозоғистондан 100 минг тонна 3-синф буғдойини (бир қисми ун) мақбул нархларда импорт қилади.
Қайд этилишича, импорт қилинган буғдой (ун)ни сақлаш харажатларини қоплашга амалдаги меъёрлар доирасида маблағ ажратилади.
Шунингдек, мазкур қарор доирасида ажратиладиган маблағлар ҳисобидан яна 500 минг тонна буғдойни импорт қилиш зарурати юзасидан асослантирилган таклифлар киритилади.
2022 йил 1 апрелдан бошлаб йил якунига қадар “Ўздавзахира” қўмитаси томонидан импорт қилинадиган буғдой (ун) ва ўсимлик ёғини темир йўллар орқали ташишда 50 фоизли имтиёзли тарифлар қўлланилади.
Юкларни вагонлардан тушириб олиш муддати бўйича қўлланиладиган тарифлар (простой) миқдорини барча турдаги буғдой импортёрларига дастлабки уч кун учун 40 фоизга пасайтирилади.
311views0replies
0

Комментарии